МЮ “Реал”дан 18 ёшли истеъдодни илиб кетмоқда

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби анчадан бери қизиқиш билдираётган Франциянинг “Лилль” клуби ҳимоячиси Лени Йоро фаолиятини Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Реал” Йоро учун 30 миллион евродан ортиқ пул беришни истамаган. “Манчестер Юнайтед” эса “Лилль” хоҳлаётган 50+12 млн евро кўринишидаги суммани тўлашга рози бўлган. 

Футболчини ПСЖ ҳам ўз сафига қўшиб олишни истаётганди, “қаймоқранглилар” эса Йоро учун курашда асосий фаворитга айланганди, бироқ якунда 18 ёшли футболчини “қизил иблислар” ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Йоро барча турнирларда 44 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Юнайтед Лилль Лени Йоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг