МЮ Раҳмоналиев жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Спорт
−
09:32 1557 1 дақиқа
Озарбайжоннинг “Сабаҳ” жамоаси “Олд Траффорд” стадионида Чемпионлар лигасининг умумий босқичи биринчи турида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувда Матейш Кунья (27-дақиқа), Бруну Фернандеш (42), Бенжамен Шешко (45) ва Лисандро Мартинес (69) гол урди.
“Сабаҳ” таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушди ва иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида захирага олинди.
“Сабаҳ” тарихда Чемпионлар лигасининг умумий босқичига йўл олган иккинчи Озарбайжон клубига айланди. Бунга қадар “Қорабоғ” 2017-2018 йилги мавсумда турнирнинг гуруҳ босқичида, 2025-2026 йилги мавсумда эса умумий босқичида иштирок этган.
Кейинги турда “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Атлетико Мадрид”ни қабул қилади, “Сабаҳ” эса “Славия Прага” билан баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув ҳам жорий йилнинг 13 октябрь куни ўтказилади.
Шунингдек кеча, 10 сентябрь куни бўлиб ўтган бошқа учрашувларда “Комо” “РБ Лейпциг”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, “Ланс” “Славия Прага”дан 3:2 ҳисобида устун келди. ПСВ ва “Шахтёр” ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, “Фенербаҳче” ва “Рома” ҳам дуранг – 1:1 қайд этди.
Live
Барчаси