МЮ раҳбарлари Сульшер билан учрашди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер жамоа раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

48 ёшли норвегиялик мутахассис Криштиану Роналду, Харри Магуайр, Бруно Фернандеш, Льюк Шоу, Виктор Линделёф ва Неманья Матич билан суҳбатлашиб, жамоа натижалари билан боғлиқ мураккаб вазиятни қандай ўзгартириш мумкинлиги ҳақида келишиб олади.

Шунингдек, учрашувда манкунианликларнинг учта марказий ҳимоячидан иборат янги ўйин тактикаси муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, МЮнинг собиқ сардори Рио Фердинанд жамоа ўйинида ҳеч қандай фалсафа ёки характер йўқ эканини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, “Қизил иблислар” барча турнирлар доирасида ўтказилган сўнгги 10 та учрашувда бор-йўғи уч марта ғалаба қозонган. Навбатдаги учрашув эса эртага, 16 ноябрь куни “Уотфорд”га қарши майдонга тушади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ МЮ Роналду Оле Гуннар Сульшер Магуайр

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг