МЮ Нагельсманн билан музокараларни бошлади – ОАВ
Спорт
−
16 Февраль 1603 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан дастлабки келишув учун алоқага чиқди. Бу ҳақда “Topskills Sports UK” нашри хабар берди.
Манбага кўра, бу қарор мураббийнинг услубига ашаддий мухлис бўлган ва клубнинг бўлим бошлиғи Кристофер Вивелл босими фонида юз бермоқда. Клуб раҳбарияти Нагельсманни Юрген Клоппнинг “Ливерпуль”даги афсонавий муваффақиятига тақлид қилиб, Премьер-лигада ҳукмронлик қила оладиган навбатдаги немис мураббийсига айланишига ишонмоқда.
Шунингдек, Сер Жиме Рэдклифф ҳамда Вивеллнинг клуб ичидаги таъсири сезиларли даражада ошгани, техник директор эса германиялик мутахассиснинг тактик ёндашувини, айниқса юқори баҳолаётгани қайд этилмоқда.
Бироқ, жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири – Бруну Фернандеш ҳозирги вақтинчалик менежер Майкл Кэррикни фаол қўллаб-қувватламоқда. Манбага кўра, агар Кэррик клубни тарк этса, Фернандеш ҳафтасига 400 минг фунт стерлинг ва бонусларни ўз ичига олган янги шартнома билангина жамоада қолишга тайёр. Агар Кэррик фаолиятини давом эттирса, португалиялик ярим ҳимоячи ҳар икки томонни қониқтирадиган маош бўйича музокараларга очиқ.
Қайд этилишича, Юлиан Нагельсманн эндиликда бош мураббий лавозимига асосий номзодлардан бирига айланган ва унинг вакиллари билан музокаралар, аллақачон дастлабки босқичда.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль