“МЮ” мураббийи Лукакунинг кетгани ҳақида гапирди

Спорт

image

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоанинг собиқ ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг "Интер"га кетгани борасида фикр билдирди.

"Ҳа, жамоада ҳужумчилар етишмаяпти. Аммо бу менинг қарорим эмас. Ўша вақтда буни хурсандчилик билан қабул қилганман.
Барча футболчиларимизнинг юқори потенциали бор. Бироқ ўша пайтларда Ромелунинг фикрлари жамоа билан бирга эмас эди. Бошқа футболчилар ҳақида кўп гапиришни истамайман. Лукакуни қаттиқ ҳурмат қиламан, лекин ўша пайтда унинг вақти тугаганди.

Янги олиб келинганлардан жуда миннатдорман. Трансферлар ойнасининг сўнгги кунида яна бир ажойиб футболчини олиб келишимиз мумкин эди, аммо бунга вақт етмади. Энди тишни тишга қўйиб чидаш керак. Биз ишончсиз футболчиларга катта сумма ишлатмаймиз", деди Сульшер.

Маълумот учун, Ромелу Лукаку 1993 йилда Бельгияда туғилган. У "Манчестер Юнайтед" таркибида 2017-2019 йилларда майдонга тушган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сульшер Ромелу Лукаку Интерга

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг