МЮ футболчиси самолётда йўловчи ҳаётини сақлаб қолди
Спорт
−
13 Ноябрь
2194“Манчестер Юнайтед” клубининг португалиялик футболчиси Бруно Фернандеш FIFA кунлари сабаб терма жамоа ихтиёрига учиб кетаётган пайтда инсон ҳаётини қутқариб қолди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Манбага кўра, португалиялик футболчилар ва Диого Далот Манчестердан Лиссабонга учиб кетган. Фернандеш самолёт орқасида ўтирган йўловчи ҳушини йўқота бошлаганини пайқаган. Бруно самолётнинг орқа томонига йўл олиб, ёрдам сўраб қичқирган.
Экипаж аъзолари зудлик билан йўловчига ёрдам кўрсатган. Орқа томонда йўловчи ўтирган жойда бўш ўриндиқ бўлган ва футболчи беморнинг яхши эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун унинг ёнида қолган ва 10 дақиқадан сўнг ўз жойига кетган.
Маълумот учун, Португалия FIFA кунлари доирасида 2 та ўйин ўтказади. Жамоа UEFA Миллатлар лигаси доирасида ўз уйида Полша ва сафарда Хорватия билан баҳс олиб боради. Ўйинлар 16 ва 19 ноябрь кунлари ўтказилади.