МЮ футболчилари 10 дақиқалик парвоз учун балога қолди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” футболчилари “Лестер”га қарши кечган Англия Премьер лигасининг 8-тур учрашувига, самолётда етиб келди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.

Магистраль йўл бўйлаб Манчестер ва Лестер шаҳарлари ўртасидаги масофа 170 километрни ташкил қилади. Жамоанинг самолётда ўтказган вақти атиги 10 дақиқани ташкил этди. Маълум бўлишича, “қизил иблислар” бу қарор учун танқидга учраган, чунки самолётдан катта миқдорда зарарли чиқиндилар ажралиб чиқади.

“Манкунианлар” вазиятни Лестерга олиб борувчи М6 трассасида тирбандлик юзага келиши мумкинлиги билан изоҳлашди.

Маълумот учун, кеча,16 октябрь куни Англия Премьер лигасининг 8-тури доирасида “Лестер” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва “қизил иблислар”нинг сафардаги 29 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Ман Юнайтед Оестер 10 минутлик парвоз

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг