МЮ “Барселона” “вундеркинд”ини тортиб олмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Барселона”нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Гавини жамоага таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Todofichajes” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, манкунианликлар “кўк-анорранглилар” футболчи билан шартномани узайтириб, катта миқдордаги товон пули белгилашидан аввал у билан битим тузиш ниятида.

Ёш ярим ҳимоячининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва футболчининг нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хави Эрнандес шогирдлари Испания Ла лигасининг 12-туридан сўнг 17 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.

Маълумот учун, Гави жорий мавсум “Барселона” сафида 14 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, Испания терма жамоаси сафида Миллатлар лигаси кумуш медалини қўлга киритди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Барселона Хави Ла лига Ман Юнайтед Гави

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг