МЮ афсонаси ортга қайтди, бундан хурсандмиз – Погба

Спорт 2842
image

Кеча, 29 август куни “Вулверхемптон” устидан қозонилган ғалабадан сўнг, “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба Криштиану Роналдунинг жамоага қайтиши ҳақида фикр билдирди.

“Барча унинг бизга нима бера олишини билади. Роналду аллақачон “Манчестер Юнайтед” афсонаси ва энди у ортга қайтди. Албатта, бу биз учун яхши. У бизга тажриба ва маҳорат бобида ўрнак бўла олади. Криш таркибга қўшилганида жамоанинг савияси кўтарилади” дейди Погба.

Шунингдек, франциялик футболчи Роналдунинг жамога қайтганидан хурсанд эканлигини билдириб ўтди: 

“У жамоага қайтганидан жуда хурсандмиз. Бугунги энг муҳим жиҳат ғалаба қозонганимиз бўлди. Роналду майдонга тушганидан сўнг, ғалабали характеримизни сақлаб қоламиз ва олдинга интилишда давом этамиз”.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг Манчестерга кўчиб ўтиши ортидан Погба жамоадан кетишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. У ўз агенти Мино Райолага фаолиятини “Реал”да давом эттиришини айтган. 

Маълумот учун, Криштиану Роналду 2003-2009 йиллар давомида МЮда фаолият юритган ва 292 учрашувда майдонга тушиб, 118 гол ва 67 та голли узатмани амалга оширган. Поль Погба эса, 2016-йилдан буён 209 та ўйинда, 38 марта рақиб дарвозасини ишғол этган, 47 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 2.9
t
×