Мутахассис пандемия қачон тугашини маълум қилди
Олам
−
23 Декабрь 2020
26601Вирусолог, Қрим федераль университети Таурида академиясининг биокимё кафедраси доценти Владимир Оберемок коронавирус пандемияси 2022 йилда тугашини прогноз қилган.
Оберемокнинг тахминига кўра, 2021 йилнинг ёзига қадар шимолий яримшарда коронавирусга қарши коллектив иммунитет шаклланади. Шунингдек, ёзда касаллик камаяди ва кузда яна кўтарилиш бўлади, аммо 2020 йилдагидек касаллар кўп бўлмайди, деган вирусолог.
"Ўша вақтда коронавирусга чалинмаганларнинг ҳаммаси инфекция билан зарарланади. Менинг фикримча, 2022 йилнинг қиш-баҳорида пандемия амалда тугайди. Одамлар 2019 йилдагидек яшашини тасдиқламайман. Дунё ҳар қандай ҳолатда ҳам қандайдир маънода ўзгаради, аммо у вақтга бориб хавфсизлик ва мамлакатлар ўртасидаги чегаралар очилиши кузатилади", дея хулоса қилган эксперт.
Маълумот учун, айни пайтгача дунёда коронавирусга чалинганлар 78 млндан ошган. 55 млндан кўп бемор соғайган. 1,7 млн бемор вафот этган.
LiveБарчаси