Мутахассис коронавирус пандемияси қачон тугаши мумкинлигини айтди
Саломатлик
−
30 Октябрь 2020
25485Коронавирус пандемияси иммунитет қатлами 70-80 фоизга етганда тўхтайди. Бу ҳақда иммунолог ва хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов маълумот берган.
“Иммунитет қатлами 60 фоиз ва ундан юқори даражага етганида пандемия секинлаша бошлайди. 70-80 фоизга етганида эса тўхтайди. Шунинг учун, ҳозирда коронавирусга қарши кўрилаётган чоралардан пандемияни тўхташини кутишимиз керакмас. Менимча, биз пандемия секинлашишини кутишимиз тўғрироқ бўлади. Аслида эса кутаётганимиз айни пайтда содир бўлмоқда", деган мутахассис.
Ўлим сонининг кўпайиши ҳақида гапираркан, Жемчугов бу аниқланган коронавирус ҳолатлари сонига мутаносиблигини ҳисоблашдан маълум бўлишини айтган. Шунингдек, ўтказилган тестлар сонини ҳам ҳисобга олиш кераклигини қўшимча қилган.
"Соғлиқни сақлаш тизими мукаммал ёки йўқлигини кузатилаётган ўлим сонларидан билиш мумкин. Агар ўлим сони кўпайиб кетса, демак, қаердадир, нимадир етишмаяпти", дея хулоса қилган иммунолог.
Маълумот учун, дунёда коронавирус юқтириб олганлар 45 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь