Мусулмонлар карантин вақтида кекса одамларга ёрдам беришга чақирилди

Олам

image
Москва жоме масжидида COVID-19 туфайли туну кун Қуръон тиловат қилинмоқда north_east

Москва жоме масжидида COVID-19 туфайли туну кун Қуръон тиловат қилинмоқда

Россия Федерациясининг Мусулмонлар диний бошқармаси мусулмонларни ногирон, кекса одамларга зарурат туғилганда эҳтиёжи учун муҳим нарсалар ва дори-дармонларни сотиб олишида ёрдам беришга чақирди. Шу билан бирга, уларга бўш вақтларини ибодат қилиш учун сарфлаб, уй ташқарисида ўтказиладиган вақтни камайтиришни тавсия қилди.

"Коронавирус пандемияси – бу мусулмонлар иззат-нафси, интизоми ва сабр-бардоши билан ўтказиши керак бўлган синовдир. Бугунги кунда уйимиз ташқарисида ўтказиладиган вақтни камайтириш, турмуш тарзимизни яхшироқ қилиш, оила даврасида кўпроқ бўлиш ва уйда ибодат қилишга вақт ажратиш жуда муҳимдир. Чин  мўмин ҳар қандай вазиятда яхшилик учун вақт сарфлайди", дейди Мусулмонлар диний бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Дамир Муҳиддинов.

У диндошларини ҳукумат эълон қилган барча тавсиялар ва чекловларга қатъий риоя қилишга чақирди. Шунингдек, ушбу оғир кунларда мусулмонлар, атрофдаги одамлар учун ҳурмат ва эҳтиром намунаси бўлиши кераклигини таъкидлади.

"Биз ўзимизга, оиламизга ҳамда парвариш ва ғамхўрликка муҳтож одамларга эътиборли бўлишимиз керак. Эҳтимол сизнинг атрофингизда ёки маҳаллангизда карантин, дори-дармонлар ёки дезинфекциялаш воситаларини сотиб олишда ёрдамга муҳтож ёлғиз яшайдиган кекса одам ёки ногиронлар бордир. Уларга бефарқ бўлманг. Аммо бошқаларга ёрдам бераётганда, тиббий хавфсизлик чораларига эътибор беринг", дейилади Муҳиддинов баёнотида.

Муҳиддиновнинг сўзларига кўра, пандемия билан боғлиқ хавф гуруҳига, биринчи навбатда, ҳурматли ёшдаги одамлар – ота-оналаримиз, шунингдек, сурункали касалликларга чалинган ёки иммунитети заиф бўлган одамлар киради. Улар учун, бошқа касалликлар каби коронавирус ҳам ўлим билан тугаши мумкин бўлган таҳдид ҳисобланади.

"Муаммолардан ҳимояда бўлиш учун сиз ва мен барча ижтимоий алоқаларимизни минималлаштиришимиз керак. Тўғридан-тўғри алоқалар қанчалик кам бўлса, вируснинг саломатлигимизга зарар бериш эҳтимоли шунчалик кам бўлади", деб огоҳлантирган бошқарма ўринбосари.

Ушбу қийинчиликлар фонида, у Россия Давлат Думаси 10 апрелга қадар Москва масжидларида жамоат намозларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилганини тушунтирди. 

"Сиз ва мен, Аллоҳнинг уйлари ўлимга сабаб бўлувчи жойларга айланишига йўл қўёлмаймиз. Чунки дунёда бундай воқеалар аллақачон бўлган ўтган. Одам ва унинг ҳаёти масжидлардан муҳимроқдир", дейди Муҳиддинов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси – муфтий Усмонхон Алимов жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон халқига мурожаат билан чиқди. Муфтий мурожаати давомида мамлакат мусулмонларига саккизта тавсия бериб ўтди. Шунингдек, мурожаатда мамлакатдаги барча масжидлар вақтинча ўз фаолиятини тўхтатиши таъкидлаб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Коронавирус Россия Федерацияси Мусулмонлар диний бошқармаси Карантин

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг