Москва жоме масжидида COVID-19 туфайли туну кун Қуръон тиловат қилинмоқда
World
−
17 March 2020 15259 1 minute
Москва жоме масжидида COVID-19 коронавирус тарқалиши сабаб Қуръони карим оятлари тиловат қилинмоқда. Бу ҳақда Россия Муфтийлари кенгаши сайтида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Қуръони карим оятлари 17 мартдан бошлаб 24 соат давомида тиловат қилинади.
Бу шу кунларда бутун дунёда тарқалаётган коронавирус туфайли Аллоҳ таолога бўлган умумий мурожаат экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов COVID-19 коронавирус тарқалиши сабаб диний Ўзбекистондаги масжидларда вақтинча 5 вақт намоз ва жума намозлари ўқилиши чекланишини юзасидан фатвони ўқиб эшиттирганди.
Live
All