Москва жоме масжидида COVID-19 туфайли туну кун Қуръон тиловат қилинмоқда

Олам

image

Москва жоме масжидида COVID-19 коронавирус тарқалиши сабаб Қуръони карим оятлари тиловат қилинмоқда. Бу ҳақда Россия Муфтийлари кенгаши сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Қуръони карим оятлари 17 мартдан бошлаб 24 соат давомида тиловат қилинади.

Бу шу кунларда бутун дунёда тарқалаётган коронавирус туфайли Аллоҳ таолога бўлган умумий мурожаат экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий  Усмонхон Алимов COVID-19 коронавирус тарқалиши сабаб диний Ўзбекистондаги масжидларда вақтинча 5 вақт намоз  ва жума намозлари ўқилиши чекланишини юзасидан фатвони ўқиб эшиттирганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг