Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити бўйича баёнот берди

Жамият 46697
image
-

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Рамазон ҳайитининг биринчи куни — Шаввол ҳилолини кузатиш бўйича хабарнома эълон қилди.

Унга кўра, идорада Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартиб-қоидалари асосида янги ойни кузатиш бўйича таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайитининг биринчи куни — Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорлик асосида кузатиб бормоқда.

Ушбу ишчи гуруҳ кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига тақдим этади.

Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда Рамазон ойи 2 апрелда бошланди ва 1 майгача давом этади. Ой кўринишида ўзгариш бўлмаса, Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 майга тўғри келади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2242
Рейтинг: 3.1
t
×