Мусулмонлар идораси коронавирусга алоқадор китоб нашр қилди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Мовароуннаҳр" нашриёти "ВАБО – инсонлар учун бир синов" номли коронавирусга алоқадор китоб нашр қилди. Бу ҳақда идора ўз веб-порталида маълум қилди.

Қайд этилишича, китоб бутун инсониятга юборилган юқумли касаллик, унга қандай муносабатда бўлиш, оммавий эпидемия - пандемия шароитида ўзни қандай тутиш тўғрисида. Китобда Президент ва ҳукумат томонидан эпидемияга қарши кўрилаётган тадбирлар тўғрисидаги Муфтий Усмонхон Алимов ва уламоларнинг мақолалари жойлаштирилган.

"Синовлар орқали Аллоҳ ўз бандаларини синайди, Ўзига яқинлаштиради ва гуноҳларини кечиради. Муваффақиятларга эришиш учун машаққат талаб қилинганидек, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун ҳам синовларга сабр қилиш лозим", дейилади китоб сўзбошида.

Аввалроқ, Мусулмонлар идораси карантин вақтида масжидларда намоз ўқиш бўйича баёнот берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мусулмонлар идораси Китоб Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг