Мусулмонлар идораси чиқарилган фатво юзасидан узр сўради
Жамият
−
03 Июнь
44700Аввалроқ, олдинроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан биткоин, ноткоин ва бошқа шу каби криптовалюталарда савдо-сотиқ қилиш Ислом динида шаръан жоиз ҳисобланмаслиги ҳақида фатво чиқарилганди. Эндиликда Фатво маркази мазкур хабар техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қилди.
Билдирилишича, Фатво маркази директори шайх Нуриддин Холиқназар ва унинг ўринбосарлари Ҳаж сафарида, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмаган ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
"Сиз азизлардан узр сўраган ҳолда ушбу фатво устидаги илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказиб, қайта эътиборингизга ҳавола қилинишини маълум қиламиз", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь