Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ўзбекистонликлар 3 кун дам олади. Бунда баъзи иш ва дам олиш кунлари ўрни алмаштирилади.

Жорий йил 1 сентябрь сешанба кунига тўғри келади. Шу боис 5 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар уч кун кетма-кет дам олишлари учун дам олиш куни 26 август шанбадан 31 август душанбага кўчирилган. 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар учун 2020 йил 31 август – қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Шу тариқа, 2020 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:

барча ходимлар учун иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар – душанба 23 март;

6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар учун – 2 январь (пайшанба), 31 август (душанба). 5 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар учун ушбу дам олиш кунлари қўшимча эмас, балки тегишинча шанба кунларидан кўчирилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

833

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг