Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди
Жамият
−
21 Август 21198 1 дақиқа
Жорий йилда Ўзбекистонда “1 сентябрь — Мустақиллик куни” байрам учун қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.
Билдирилишича, Мустақиллик куни муносабати билан:
- 5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари;
- 6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам) кунлари дам олади.
Қайд этилишича, қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган.
Live
Барчаси