Муродовнинг UFC’даги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Спорт
−
01 Декабрь 2021
27747Ўзбекистонлик UFC ярим ўрта вазн тоифаси жангчиси Маҳмуд Муродовнинг (25-6) навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида хабар берди.
Муродов 2022 йилнинг 26 февраль куни UFC Fight night 203 турнири доирасида Латвия вакили Михаил Циркуновга қарши октагонга кўтарилади.
Циркунов ММА’даги фаолияти давомида 22 та баҳсда иштирок этиб, 15 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. Шунингдек, сўнгги иккита жангида (Кшиштоф Йотко ва Раян Спанн) имкониятни бой берган.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов жорий йилнинг 29 август куни ўтказилган “UFC Vegas 35” турнири доирасида промоушендаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган эди. Ўшанда АҚШ вакили Жералд Мёршартга қарши кечган рейтинг жангида Муродов бўғиш услубига тушиб қолиб, беллашувни эрта якунлашга мажбур бўлган.
Маълумот учун, ушбу вазнда чемпионлик камари P4P рейтинги етакчиси Камару Усманга (20-1) тегишли.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь