Муродов туғилган кунида қимматбаҳо машина харид қилди (видео)

Спорт

image

Бугун, 8 февраль куни ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. UFC'даги биринчи ўзбекистонлик спортчи ҳисобланган Муродов 33 ёшни қарши олди. У туғилган куни муносабати билан Mercedes Gelandewagen автомобилини харид қилди.

Айни вақтда Маҳмуд Муродов Чехияда кейинги жангига тайёргарлик кўрмоқда. Спортчи навбатдаги жангини 11 март куни Лас-Вегасда ташкил этилаётган UFC Fight Night мусобақасида ўтказади. Ўзбекистонлик спортчига доғистонлик Абусупян Муҳаммедов рақиблик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов сўнгги бор 2022 йил 22 октябрь куни Абу-Дабида бразилиялик Кайо Борральога қарши жанг ўтказиб имкониятни бой берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг