Муродов Польшадаги машғулотларини якунлади

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Польшадаги машғулотларини якунлади. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, кеча, 14 июль куни спортчи ММА ANKOS залида режа асосида олиб борилаётган тайёргарлик жараёнларини якунлаган. Шунингдек, у қачон Лондонга жўнаб кетишини ҳам айтиб ўтган.

“Шундай қилиб Польшада бўлиб ўтган ўқув-йиғин машғулотларимиз якунланди. Ҳаммаси режа асосида кетяпти, ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Худо хоҳласа сешанбада куни мен жамоам билан биргаликда Лондонга йўл оламиз”, дейди Муродов.

Маҳмуд Муродов 22 июль куни Лондондаги UFC Fight Night турнири доирасида америкалик тажрибали яккакураш устаси Браян Барберенага қарши жанг қилади

Маълумот учун, Муродов фаолияти давомида 33 та жангда иштирок этиб, уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, у UFC’да 5 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалабага эришган. Браян Барберена эса ММА’даги юришлари давомида 28 та жангда иштирок этиб, 18 маротаба рақибларидан устун келган. Мағлубиятлари сони эса 10 тани ташкил этади. У UFC’да 17 та жанг ўтказиб, 8 тасида мағлубиятга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Маҳмуд Муродов Браян Барберена

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг