Мурод Ражабов вафот этди

Маданият-санъат

image

Актёр Мурод Ражабов бугун, 8 апрель куни узоқ хасталикдан сўнг 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кинематография агентлиги хабар берди.

Аввалроқ хасталик сабабли узоқ вақт кўриниш бермаган актёр “Кинематография фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланганди. Ўшанда журналист Шоҳира Ҳамро ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали жонли эфирга чиқиб, кўплаб кино ихлосмандларининг салом ва табрикларини актёрга етказганди

Маълумот ўрнида, Мурод Ражабов 1949 йилнинг 30 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент санъат институтини тамомлаган актёр фаолияти давомида ўзбек халқи учун қадрдон бўлиб қолган, қатор кинофилмларда суратга тушган. Жумладан, “Ажойиб хаёлпараст”, “Тўйлар муборак”, “Темир хотин”, “Темир эркак”, “Кичкина табиб”, “Кўзларинг маъюс”, “Улфатлар”, “Келгинди куёв”, “Хавфли бурилиш”, “Кечир”, “Супер келинчак”, “Ичкуёв”, “Киракаш” каби филмлар бунга мисол. Мурод Ражабов 2008 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made