Ортиқхўжаев Мурод Назаровнинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатди

Жамият 50620
image

Ўзбекистонлик таниқли тадбиркор, “Murad Buildings” компанияси асосчиси ва раҳбари Мурод Назаров Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигидан кетди. Кеча, 5 апрель куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатлик мандатини тугатиш тўғрисидаги қарорни имзолаган.

“Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига 39-Қозиробод сайлов округидан сайланган депутат Назаров Муроджон Тахиржановичнинг ўз аризасига кўра депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин”, дейилади қарорда.

Қарор билан Мурод Назаров халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси таркибидан ҳам чиқарилди.

Мурод Назаровнинг депутатлик мандати тугатилгани ҳақидаги қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясига юборилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3177
Рейтинг: 3
t
×