Мурод Хонтўраевни пичоқлаб кетганлар устидан суд бошланди

Жамият

image

2018 йилнинг 26 ноябрь куни ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида пичоқлаб кетилган эди. Спортчи пичоқдан 9 марта жароҳатланган. Унга шифокорлар бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош ўнг тепа соҳаси эзилиб ёрилган жароҳати, ўнг сон, думба соҳаси, кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари (9 та) иккала кўкрак усти соҳаси сидирилган жароҳати, чап тирсак соҳаси кесилган жароҳати ташхисини қўйганди.

Хонтўраевнинг пичоқланиши билан боғлиқ ҳолатда 7 киши гумонланиб, терговга тортилганди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан жиноят иши очилган.

Кейинроқ вазиятни ҳисобга олиб, жиноий иш моддалари қайта тавсифланиб, 164-модданинг 4-қисми “в” бандига (босқинчилик) ўзгартирилган. Гумонланувчилар 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида ҳибсга олинганди.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида мазкур ҳолат бўйича жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.. Унда қуйидаги шахслар:

И.Абдулаҳатов (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, муқаддам судланган);

Т.Азизов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, муқаддам судланган);

С.Акбаров (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, муқаддам судланган);

С.Ваденов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, муқаддам судланган); 

О.Содиқов (1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, муқаддам судланган);

Ж.Сайназаров (1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, муқаддам судланмаган);

С.Фатхуллаев (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, муқаддам судланган) судланмоқда.  

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Акмал Эргашев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Б.Муслимов ва М.Мирҳамидовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқдалар.

2019 йил 12 апрель куни бошланган суд жараёни давомида судланувчилар, жабрланувчилар (М.Хонтўраев, С.Зуннунов ва И.Саидов) ва айрим гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди.

Ҳозирги кунда суд тергови кетаяпти. Қолган гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Мурод Хонтўраев

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг