Ўқитувчиларга ўт чоптирган директор 11 млн сўм тўлайдиган бўлди
Жамият
−
20 Июнь 2020
7126Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Пешкў туманида жойлашган спорт мактаби ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб этилгани, улар кетмон ушлаб, стадиондаги қуриган ўтларни тозалаётгани акс этган суратлар пайдо бўлди. Шундан сўнг, Бухоро вилояти Пешкў туманида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 2020 йил 17 июнь куни Пешкў туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори топшириғига асосан Telegram’даги гуруҳни юритишга масъул бўлган ходим томонидан мураббийларга 2020 йил 18 июнь куни, соат 08:00 да мактабда шанбалик бўлиши, унга барча етиб келиши билдирилган.
Мазкур хабарга асосан, мактабнинг 43 нафар спорт мураббийи 2020 йил 18 июнь куни ободонлаштириш ишларига жалб қилининган.
Маълум қилинишича, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директорига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига кўра 11 млн 150 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь