Бухорода ток билан балиқ тутганларга жиноят иши қўзғатилди (видео)
3-саҳифа
−
26 Июнь 6886 1 дақиқа
Бухоро вилояти Пешкў туманида электр қармоқ билан балиқ тутиб, табиатга 3,5 млрд сўм зарар етказганлар ушланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор гуруҳ ходимлари томонидан Қорақир табиий сув ҳавзасининг 1-контурида назорат рейд тадбири ўтказилган. Тадбирлар давомида Пешкў туманида яшовчи 2 нафар фуқаро электр қармоқ ёрдамида 168 дона зоғора, 10 дона лаққа ҳамда 1 дона карас балиғини овлагани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга жами 3 млрд 532 млн 500 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида ноқонуний тарзда балиқ овлаб, табиатга 41 миллион сўм миқдорида зарар етказганлар қўлга тушганди.
Live
Барчаси