Мундиалда ким узоқроққа боради: Месси ёки Роналду? Флик жавоб берди

Sport

image

Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен икка футболчини ҳам жуда ҳурмат қиламан. Месси Аргентина терма жамоасидаги ўйинларида ажойиб формада эканлигини кўрсатди. Роналдуга келсак, сўнгги пайтларда “Манчестер Юнайтед”да муаммоларга дуч келгани учун уни Жаҳон чемпионатида ҳал қилувчи роль ўйнай олмайди, деб ўйлаш хато бўлади. Мундиал баҳсларида Месси ва Роналдуга қарши эмас, Аргентина ва Португалияга қарши ўйнаш керак. Уларнинг иккисидан қай бири чемпионатда узоқроққа бориши ҳақида айтадиган бўлсак, мен Месси деб жавоб берардим”, дейди Флик.

Маълумот учун, жорий мавсумда Месси ПСЖ сафида умумий 18 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 14 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Роналду эса Манчестер клуби сафида 16 та баҳсда қатнашиб, уч бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати баҳслари 20 ноябрь куни старт олади. Аргентина  терма жамоаси мундиалдаги илк баҳсини 22 ноябрь куни Саудия Арабистонига қарши ўтказса, Португалия 24 ноябрь куни Гана термаси билан баҳс олиб боради.


Tags

Rate Count

106

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic