Мухолифат партия раҳбари ҳибсга олинди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Беларуснинг Могилёв вилоятида "Беларусь халқ фронти" мухолифат партияси раҳбари Григорий Костусев ҳибсга олинди. Бу ҳақда 2016 йилги парламент сайловларида сиёсатчининг ишончли вакили бўлган Дмитрий Антончик ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилган.  

Унга кўра, ҳибсга олиш кеча, 12 апрель куни кечқурун Шклов шаҳрида амалга оширилган. 

Таъкидланишича, ҳозирда Костусев Минскдаги Давлат хавфсизлик қўмитасининг (КГБ) тергов изоляторида сақланмоқда. 

Ҳибсга олиш сабаблари очиқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Беларусь махсус хизматлари президентликка собиқ номзод Светлана Тихановскаяни террористик фаолиятга алоқадор шахслар ва ташкилотлар рўйхатига киритганди. Унда Тихановскаядан ташқари, Беларуснинг собиқ Маданият вазири Павел Латушко ҳам бор. 

Шундан сўнг, Тихановская ўзининг Беларусь банкидаги ҳисоб рақами музлатиб қўйилгани тўғрисида хабар берди. 

Маълумот ўрнида, 2020 йил 9 августда Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловида 80,1 фоиз овоз тўплаган Александр Лукашенко олтинчи марта ғалаба қозонди. Шундан сўнг, Лукашенконинг ғалабасидан норози бўлган аҳолининг мамлакат пойтахти Минск ва бошқа минтақалар бўйлаб тартибсизлик ва намойишлари бошланиб кетди.  

Тарқоқлик пайтида хавфсизлик кучлари махсус воситалар ва жиҳозлардан фойдаланди. Расмийлар уч нафар намойишчининг ўлимини тасдиқлаган. 

Намойишлар аста-секин ўз хусусиятини маҳаллий ва кичик сонга ўзгартирди. Жорий йилнинг 11 февраль кунига келиб эса Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси мамлакатдаги вазият барқарорлашгани ва авжига чиққан норозилик намойишлари деярли тугагани тўғрисида хабар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь мухолифат

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг