Муқаддас Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди

Жамият

image

Саудия Арабистонидан муқаддас Каъба ёпинчиғи Кисванинг эшик қисми тўлиқ ҳолда Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

Каъба ёпинчиғи кисванинг эшик қисми узунлиги 6,3 метр, эни 3,3 метрни ташкил этади.

Қайд этилишича, муқаддас Каъба ёпинчиғининг ушбу кисми Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициясидан ўрин олиши кутиляпти.

Маълумот учун, Кисва бу Каъба деворларини ёпиб турадиган чойшаб. Пахта аралашган саккиз бўлак қора шойи матодан тикилади. Деворнинг юқори қисми учдан бир бўлагини ёпиб турувчи Кисва парчасига Қуръони Карим ояти зарҳал ёзувда битилган. Саудия Арабистони подшоҳи Фаҳд ибн Абдулазиз ас-Сауд Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга туҳфа қилган Кисва – Каъбапўш парчаси ҳозир Имом Бухорий ёдгорлик мажмуида масжид деворига осиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг дунё ҳукмдорларига ёзган мактубларининг папирусга кўчирилган нусхаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом цивилизацияси маркази Кисва Каъба ёпинчиғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг