Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
Жамият
−
22 Июнь
2040Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатар Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Дааданхуу Батбаатар жанобларини қутладик ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик. Бугунги кун тартибимиздан олий даражадаги бўлажак учрашувлар, иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш, қўшма истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, барча соҳаларда яқин ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олди. Жаноб Элчига Ўзбекистондаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, дейилган вазирлик хабарида.
Маълумот учун, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келяпти. Ташриф дастурига мувофиқ Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади. Ухнаагийн Хурелсух 2022 йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлисида қатнашиш учун Самарқанд шаҳрига келган.
LiveБарчаси