Мудофаа вазири ўринбосари Регби федерацияси вице-президенти бўлди
Жамият
−
24 Сентябрь 2019
5635Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов Регби федерацияси вице-президенти этиб тайинланди.
Бугун, 24 сентябрь куни Азизбек Икромов регби спортини ривожлантириш, ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоалари учун Париж Олимпиадасига йўлланма олиш бўйича муҳокама олиб борди.
Унда мавжуд имкониятлар ва бажарилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Спорт майдонларининг умумий аҳволи ва моддий техник база ўрганилди. Муҳокама якунида “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ этиш бўйича келишиб олинди.
Генерал-майор Азизбек Икромов бир вақтнинг ўзида мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари ҳамдир.