ИИВ ўринбосари вақтинчалик назорат постлари қачон олиб ташланишини айтди

Жамият 7078

Жорий ой бошида 2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига бино олиб ташланган айрим назорат постлар яна қайтарилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Жамоатчилик орасида бир неча кундирки кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган назорат постлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икромов QALAMPIR.UZ’га маълумот берди. Унинг қайд этишича, баъзи назорат постлари вақтинча ўрнатилган. 

 “Жамоат хавфсизлиги бўйича энг юқори сифатда ташкил қилишимиз керак. 22 декабрда кўп одамлар сайловчилар келиб сайлов участкасига мурожаат қилиб, ўзининг овозини беради. Лекин буни шундай ташкил қилганмизки, халққа зиён қилмайди”, дейди Икромов.

Шунингдек, Азизбек Икромов ушбу постлар вақтинча эканлигига ҳам урғу берди. Вазирлик расмийси бундай постлар қачон олиб ташланишини маълум қилди. 

“Бу вақтинчалик ҳолат. Бундан кейин воз кечилади, айни вақтда фуқаролар ва ҳайдовчиларга муаммо туғдирмаймиз. Лекин сайловдан сўнг, вақтинча постларнинг ҳаммаси олиб ташланади”, дея қатъий таъкидлади вазир ўринбосари.

Баҳодир Aҳмедов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 253
Рейтинг: 3
t
×