Мудҳиш ЙТҲ: Orlando юк машинаси билан тўқнашди. Қурбон ва жабрланувчилар бор

Жамият

photo_2020-07-12_12-31-46

Бугун, 12 июль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида енгил автомобиль ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада икки киши ҳалок бўлди. 

ЙТҲ соат 00:20 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-87 автомобиль йўлининг 47 километрида юз берган. Ҳайдовчи 1976 йилда туғилган Хоразм вилояти Хонқа туманида яшаган М.М. ишончнома орқали Orlando русумли транспорт воситасини иккинчи даражали йўлдан бошқариб келаётиб, 2.4. “Йўл беринг” йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмасдан, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1979 йилда туғилган Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи, Б.Я. бошқарувидаги DAF SXF 105 русумли юк автомашинаси йўлига чиқиб кетган. 

Натижада, Orlando русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.М. ва автомобиль йўловчиси 1983 йилда туғилган Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшаган Т.Ж. олган тан жарохатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Йўловчилари: Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида  яшовчи, 1992 йилда туғилган Қ.Д., Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчилар 1983 йилда туғилган А.Ш., 1986 йилда туғилган Қ.Н., 2010 йилда туғилган Ж.Ш., 2013 йилда туғилган Ж.Н. ва 2016 йилда туғилган Ж.Д. шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қашқадарё

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг