Мубашшир Аҳмаднинг суди бошланди
3-саҳифа
−
19 Август 8131 1 дақиқа
Бугун, 19 август куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида диний олим ва блогер, “Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича суд бошланди. Бу ҳақда “Azon Global” портали хабар берди.
Соат 15:03 да суд мажлиси бошланган.
Қайд этиш жоиз, Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Маълумот учун, жорий йил май ойида Алишер Турсунов Истанбулнинг Боҳчашеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган. Кейинчалик, ижтимоий тармоқларда Турсунов Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Алишер Турсуновни Туркиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганини расман тасдиқлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мубашшир Аҳмаднинг адвокати Руслан Содиқов мижозига нисбатан очилган жиноят иши судга оширилганини маълум қилганди.
Live
Барчаси