Муҳожир Москва метросига чақалоғини ташлаб кетди
Олам
−
23 Сентябрь 2019 6018 1 дақиқа
Москвада қирғизистонлик аёл янги туғилган боласини метро ҳожатхонасида қолдирди. Бу ҳақда Кактус медиа хабар бермоқда.
Воқеа шу йилнинг 19 сентябрь куни содир бўлган.
Чақалоқни метро фарроши "Коломенское" метро станциясида н топди. Унинг сўзларига кўра, ҳожатхонада аёл қон изларини кўрган, сал нарида эса янги туғилган қизалоқ бўлган.
Маълум бўлишича, қирғизистонлик аёлнинг ҳожатхонада кўзи ёриган ва у болани ўша ерга ташлаб кетган. Ҳозирда аёл С.Юдина номидаги туғруқхонага ётқизилган. Янги туғилган чақалоқ дарҳол тиббий муассасага ётқизилди.
Терговчилар жиноий иш қўзғаган.
Live
Барчаси
Ким янги очилган кўприк орқали Хитойга борди
24 Октябрь