Муҳим ўйинлар олдидан “Реал” жиддий йўқотишга учради
Спорт
−
29 Апрель 2023
3589“Реал Мадрид”нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич жароҳат олди ва у жамоасининг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Хорватиялик футболчи жароҳат туфайли Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган “Жирона”га қарши ўйинни (2:4) якунлай олмади. Манбага кўра, тиббий кўрикдан сўнг Лука оёғининг сон қисмида жароҳат аниқланган.
Модричнинг Испания чемпионатининг навбатдаги икки ўйинида “Альмерия” ва “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда иштирок этмаслиги аниқ бўлди. Футболчи эҳтимол, “Осасуна” билан Испания кубоги финали (6 май) ва “Манчестер Сити” билан Европа Чемпионлар лигаси ярим финали (уйдаги ўйин – 9 май, жавоб ўйини – 17 май) баҳсларини ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Модрич жорий мавсум “Реал” сафида барча турнирларда 44 ўйинда 6 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15