Мирзиёев АҚШ инвестори билан давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳақида гаплашди
Жамият
−
20 Сентябрь 2023
4822Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳридаги режали учрашувлари давом этмоқда. Давлат раҳбари бугун, 20 сентябрь куни “Boston Consulting Group” компанияси раиси Рич Лессерни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон раҳбари хориж инвестори билан мамлакат ҳудудларини ривожлантиришга узвий боғлаган ҳолда ишлаш самарадорлигини ошириш, давлат корхоналари ва банкларни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш, банкларнинг рақамли инфратузилмасини модернизация қилиш, шаҳарларни ривожлантириш ва энергетикадаги лойиҳаларни экспертиза жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилган.
Шуннгдек, суҳбатда сунъий интеллект салоҳиятидан фойдаланган ҳолда билимлар иқтисодиётига ўтиш бўйича узоқ муддатли комплекс стратегияни, саноатни ривожлантириш дастурини ҳамда Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантириш “мастер режаси”ни биргаликда ишлаб чиқиш кераклиги қайд этилган.
Мирзиёев АҚШнинг ушбу консалтинг компанияси Ўзбекистондаги йирик корхоналарнинг бошқарувини мақбуллаштириш лойиҳаларида фаол иштирок этаётганини таъкидлаган.
Маълумот учун, ўтган йили Тошкент шаҳрида “Boston Consulting Group”нинг офиси очилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Футбол ассосиациялари халқаро федерацияси (FIFA) раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказ эди.
LiveБарчаси