Моуриньо Европа лигаси финалини бошқарган ҳакам билан тортишиб қолди (видео)

Спорт

image

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси финалида “Севилья”га қарши ўйиндан сўнг (асосий вақт 1:1, пенальтилар серияси 1:4) бош ҳакам Энтони Тейлор билан стадион ташқарисида тортишиб қолди.

Автотураргоҳда Моуриньо ҳакамнинг олдига борди ва унга: “Сен шармандасан”, деди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Моуриньо ўйиндан кейинги берган интервьюсида ҳакамни танқид қилганди. Хусусан, у “Севилья” ярим ҳимоячиси Эрик Ламелани ҳакам майдондан четлатмаганидан норози бўлди.

Моуриньо бешта ғалабадан сўнг илк бор еврокубок финалида мағлуб бўлди. Шунингдек, “Рома” ўз тарихида иккинчи марта Европа лигаси кубогини қўлга кирита олмади.

Ўз навбатида “Севилья” еттинчи марта Европа Лигаси (UEFA кубоги) ғолиби бўлди. Жамоа бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Моуриньо Севилья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг