Моуриньо Шомуродовга жуда кам имконият беряпти – Даврон Файзиев 

Sport

image

Таниқли футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев Элдор Шомуродовнинг келгуси фаолияти ҳақида фикр билдирди. Файзиев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори учун Рим клубини тарк этиш варианти яхшироқ эканлигини таъкидлади.

“Моуриньонинг унга муносабатидан келиб чиқиб фикр билдирадиган бўлсак, у кетиши керак. Моуриньо Шомуродовга сал бўлса ҳам имконият бермаяпти. Шунинг учун, Элдор бошқа вариантларни кўриб чиқиши керак. Иложи борича, А Серияда қолгани яхши”, дейди Файзиев.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий мавсум “бўрилар” сафида 8 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Даврон Файзиев билан тўлиқ интервьюни QALAMPIR.UZ'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Rate Count

167

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends