Шомуродов январда “Рома”ни тарк этади – инсайдер

Спорт

image

Италиянинг "Рома" клубида тўп тепаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида "бўрилар" сафини тарк этади. Бу ҳақда инсайдер Николас Скира хабар берди.

Маълум бўлишича, футболчи Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг янги йилдаги режаларига киритилмаган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорига А Сериянинг "Торино", "Сампдория" ва "Монса" клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Аввалроқ, "Transfermarkt" Шомуродовнинг қиймати 8 миллион евродан 7 миллион еврога пастлаганини маълум қилган эди,

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2021 йилда 18 миллион евро эвазига "Женоа"дан "Рома"га ўтганди.

Жорий мавсумда ҳужумчи римликлар сафида умумий 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Eldor Shomurodov Roma

Баҳолаганлар

538

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг