Моуриньо Шомуродовни қийин вазиятга тушириб қўймоқчи
Sport
−
12 November 2022 23097 1 minute
"Рома" "Кристал Пелас" ҳужумчиси Вилфрид Заага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "La Repubblica" нашри хабар берди.
30 ёшли ивуарлик футболчининг хизматларига шахсан "Рома" бош мураббийи Жозе Моурино қизиқиш билдирган. Португалиялик мутахассис клуб раҳбариятидан ёзда ушбу футболчини сотиб олиш кераклигини сўраган.
Яқин ҳафталарда итальян клуби раҳбарияти амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайдиган Заани ўз сафига таклиф қилиш вариантини кўриб чиқади. Заа "Рома"га ўтадиган бўлса, Элдор Шомуродов ўйнайдиган позиция учун курашга киришади. Ивуарлик футболчи ҳам Шомуродов каби марказ ва қанот ҳужумида тўп суради.
Заа жорий мавсум Англия чемпионатининг 12 ўйинида 6 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August