Даврон Файзиев “Пахтакор” стадионида қиморга асосланган конторра рекламаси айланганига изоҳ берди

Спорт 11925
image

Ўзбекистон футбол ассоцияцияси матбуот ва медиа департаменти раҳбари, шарҳловчи Даврон Файзиев жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон-Россия ўйини вақтида "Пахтакор" стадионидаги таблоларда рус букмекерлик конторрасининг рекламаси айланиб турганига муносабат билдирди.

"Иккита ассоцияциянинг ўзаро юридик келишувлари борки, уларнинг маълумоти шахсан менга тақдим этилмайди. Тақдим этилмагани учун ўзим ҳам бу мавзуда батафсил маълумотга эга эмасман, лекин тушунишимча, бу Россия терма жамоасининг талаб ва мажбуриятларидан бири эди. Ҳолатга қандайдир шартномалардаги келишув сабаб бўлган. Бу менинг тахминим, мазкур ҳолат бўйича аниқ маълумотга эга эмасман", дейди Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўртоқлик ўйинида 0:0 ҳисоби қайд этилганди.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 576
Рейтинг: 3
Теглар
t
×