Моуриньо “Ньюкасл” таклифини рад этди

Спорт 2436
image

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Нюкасл”ни бошқариши ҳақидаги маълумотларни инкор қилди.

“Мен бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Бир неча йиллар аввал Бобби Робсон билан ишлаганман, у “Ньюкасл” тарихидаги энг буюк шахслардан бири. Ўтмишни эслаш ёқимли, бироқ бошқа айтадиган гапим йўқ. Мен “Рома” лойиҳаси устида ишлаяпман”, дейди Моуриньо.

Аввалроқ, Саудиялик инвесторлар Моуриньога “Ньюкасл” имижини кўтариши мумкин бўлган номзод сифатида қараётгани ҳақида хабар берган эдик. У фақатгина юқори маош таклиф қилинган тақдирдагина Англияга қайтишга рози бўлишини маълум қилган.

Маълумот учун, кеча, 16 октябрь куни Моуриньо Конор Макгрегор билан “вискихўрлик” қилган ва унга исми туширилган “Рома”нинг 10-рақамли футболкасини совға қилган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.8
t
×