Моуриньо “Атлетико”га ўтди

Спорт

image

Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби “Расинг Монтевидео” ҳимоячиси Альваро Сантьяго Моуриньо Гонсалес трансферини эълон қилди. Бу ҳақда жамоа Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 21 ёшли марказий ҳимоячи Мадрид клуби билан 2028 йилнинг 30 июнигa қадар 5 йиллик шартномани имзолаган. “Transfermarkt” порталида Сантьяго Моуриньонинг трансфер қиймати 500 минг евро этиб белгиланган.

4_1

“Маrcа”нинг маълум қилишича, уругвайлик футболчи Диего Симеоне қўл остида мавсумолди машғулотларни бошлайди, шундан сўнг бош мураббий футболчини жамоада қолдириш ёки ижарага юбориш тўғрисида қарор қабул қилади.

Маълумот учун, Моуриньо 2022/2023 йилги мавсумда мамлакат олий лигасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол ура олмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Атлетико Моуриньо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made