Москвага қандай дронлар билан ҳужум қилинди? Янги маълумотлар пайдо бўлди
Олам
−
30 Май 2023
21286Бугун, 30 май куни эрталаб Москвага ҳужум қилиш учун “ўрдак” (“утка”) аэродинамик тизимига эга самолёт типидаги учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланилган. Транспорт технологияларини ривожлантириш маркази раҳбари Алексей Рогозин бу бўйича маълумот берган. Унинг билдиришича, худди шу каби дронлар 26 май куни Краснодарга ҳам ҳужум қилган. Бу ҳақда “Коммерсанть” хабар берди.
Рогозиннинг таъкидлашича, бундай турдаги дронлар ички ёнув двигателига эга. Қанотларининг кенглиги камида 4 метрни ташкил қилади. Ўзида электр манбаи мавжуд ва уларнинг назарий масофаси 400 км дан 1000 км гача етади. У битта дрон нархини 200 минг долларгача баҳолаган.
“Потенциал жиҳатдан бундай қурилмаларнин диапазони худди шу тоифадаги маълум қурилмалар билан солиштирганда 1000 км га етиши мумкин. Яъни улар Киев назорати остидаги ҳудудлардан учирилиши мумкин. Бундай қурилмаларга самарали қарши туришнинг ягона йўли — уриб тушириш”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 май куни Москвада дрон ҳужуми содир бўлди. Москва мэри Сергей Собянин ҳужум оқибатида бир нечта бинолар кичик зарар кўрганини маълум қилди. Россиянинг бир қатор нашрларида шаҳарга 25 та дрон ҳужум қилгани ҳақида маълумот берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь