Москвадан Наманганга учган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
Жамият
−
07 Июнь 2023
10806Россиянинг Москва шаҳридан Ўзбекистоннинг Наманган шаҳрига учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” Матбуот хизмати хабар берди.
Москва-Наманган йўналиши бўйича HY9620 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди. Бортида 171 йўловчи бўлган самолёт бугун, 7 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 14:42 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Қўнишга бортда ҳомиладор йўловчининг туғуруқ жараёни бошлангани сабаб бўлган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилган.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 май куни Эроннинг Теҳрон шаҳридан Хитойнинг Пекин шаҳрига учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнган эди. Бунга юрак хуружига учраган йўловчи сабаб бўлган.
LiveБарчаси