БОМЖ ўзини изоляция қилиш қоидасини бузгани учун жаримага тортилди
Олам
−
17 Апрель 2020
7804Москвада полиция уйсиз одамга ўзини изоляция қилиш режимини бузгани учун жарима солди. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни “Лента“ нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, “ҳуқуқбузар“ Лианозовский боғи яқинида тўхтатилган. Унга катта миқдорда жарима солингани айтилмоқда.
“Лианозовский боғи яқинида полиция томонидан бир уйсиз шахс тўхтатилган. Ушбу шахс полицияга қиз дўстининг олдига кетаётганини айтган. Полиция уйсиз шахсга ўзини изоляция қилиш қоидасини бузаётганини айтиб, режимга риоя қилиш учун биронта уйни ижарага олишни маслаҳат берган“, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, эркакни полиция идорасига олиб бориб, унга нисбатан баённома тузилган. Сўнг, унга нисбатан тўрт минг рубл миқдорида жарима солинган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь