Москвадаги терактда жабрланганлар сони 551 нафарга етди
Олам
−
30 Март
5872Москва яқинидаги “Крокус Сити Ҳолл”даги теракт оқибатида жабрланганлар сони 551 нафарга етди. Бу ҳақда тиббий хизмат маълумотларига таяниб, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва вилояти бош бошқармаси хабар берди.
“2024 йил 30 март соат 06:00 ҳолатига кўра, террорчилик ҳаракати натижасида 695 киши (шундан 15 нафари болалар) жабрланган, улардан 144 нафари (шундан 5 нафари бола) ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, тиббий хизматларнинг ТАСС агентлигига аниқлик киритишича, уларнинг аксарияти амбулатор даволанишга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Crocus Croup" компанияси раҳбари Арас Агаларовнинг ўғли Эмин "Крокус Сити Ҳолл" реставрацияси вақтида, теракт қурбонлари хотираси учун ёдгорлик ўрнатилишига ваъда берганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь