Москвадаги портлашда “АрБат” батальони асосчиси ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 3 февраль куни Россия пойтахти Москвадаги “Алые паруса” тураржой мажмуасида юз берган портлашда жароҳатланган “АрБат” алоҳида махсус бўлинмалари батальонининг асосчиси Армен Саркисян шифохонада вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Нашр дастлаб Саркисян клиник ўлимни бошидан кечиргани ҳақида хабар берган, бироқ кейинроқ унинг вафот этгани ҳақида ёзган.

“Шу тариқа ҳалок бўлганлар сони икки нафарга етди, яна уч киши жароҳат олди”, дейилади хабарда. 

Украинанинг Донецк вилоятида жойлашган Горловка шаҳри мэри Иван Приходько ҳам ўзининг Telegram-каналида Саркисяннинг ўлими ҳақида ёзиб қолдирган.

Маълумот учун, Саркисян Горловканинг фахрий фуқароси, у ёшлигида Арманистондан Донбассга кўчиб ўтган. “АрБат” ёки арман батальони 2022 йилда Донбассда Россиянинг Украинага босқинида иштирок этиш учун тузилган. Бу “Пятнашка” халқаро бригадаси таркибидаги махсус кучлар бўлинмаси саналади. 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 17 декабрь куни эрталаб Москванинг Рязанский туманидаги тураржой биносига киравериши ёнида турган самокатга ўрнатилган портловчи қурилма ишга туширилиши оқибатида Россия Қуролли кучларининг Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарпов ҳалок бўлганди. Суиқасдда гумон қилиниб, ўзбекистонлик 29 ёшли Аҳмад Қурбонов ушланган. Январь ойида генералнинг ўлдирилишида гумон қилинган яна икки киши – Рамазон Падиев ҳамда Ботухон Тожиев ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва портлаш Донецк Армен Саркисян АрБат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг